Бугун Раҳимова дунёнинг энг кучли теннисчиси билан тўқнашади
Sport
−
16:10 523 1 minute
Бугун, 4 сентябрь куни ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова АҚШ Очиқ чемпионатининг (“US Open”) учинчи даврасида жаҳон рейтинги пешқадами Арина Соболенко билан куч синашади.
Жаҳон рейтингида 92-ўринни эгаллаб турган Камилла мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Оксана Селехметова устидан ишончли ғалаба қозонган эди. Раҳимова учрашувни 6:3, 6:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, кейинги босқичга йўл олганди.
Энди ўзбекистонлик теннисчини мусобақанинг энг кучли рақибларидан бири – жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, беларуслик Арина Соболенко кутиб турибди. Амалдаги “US Open” чемпиони бўлган Соболенко Нью-Йоркда учинчи бор кетма-кет бош совринни қўлга киритиш учун курашмоқда.
Қизиғи, Раҳимова ва Соболенко бундан аввал ҳам 3 бора ўзаро тўқнаш келган ва олдинги учрашувларнинг барчасида беларуслик теннисчи ғалаба қозонган. Бугунги баҳс эса “US Open” мусобақасининг учинчи давраси доирасида ўтказилади.
Маълумот учун, Камилла Раҳимова ва Арина Соболенко ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 сентябрь куни ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева бельгиялик Элизе Мертенсга 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, “US Open”даги иштирокини якунлаганди.
Live
All