Бу ярамас алоқам йўқ деяпти – Лукашенко рақибини коррупцияда айблади
World
−
13 June 2020 8832 1 minute
Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўзининг сиёсий рақиби Виктор Бабарикони коррупцияда айблади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Бундай айблов Бабарико бошқарган Россиянинг “Газпромбанк”ида тинтув ўтказилгач, тарқалди. Тинтув солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши доирасида ўтказилди. Бабарико Беларусда бу йил ўтказиладиган президентлик сайловида Лукашенкога рақиб бўлаётганди.
Бабарико тинтувни “сиёсий босим” деб атади. Аммо Лукашенко бу айбловни инкор қилди.
“Мени энг кўп бу ярамас, мен уни бошқача атай олмайман, “Менинг бунга алоқам йўқ. Айнан улар айбдор”, дейиши ҳайратлантиряпти. Қаранглар, улар фақатгина ўринбосар бўлмаган. Улар бир тўда”, деган Лукашенко.
Маълумот учун, Беларусь парламенти президентлик сайловларини 2020 йил 9 август куни ўтказишни белгилади. Мамлакатни 26 йилдан бери бошқараётган Александр Лукашенко расман олтинчи муддатга номзодини илгари сурди.
Президентнинг сўзларига кўра, сайловни кўчиришга ҳеч қандай асос йўқ, улар коронавирус пандемиясига қарамай, Конституцияда белгиланган тартибда ўтказилиши керак.
Лукашенко сайловдаги рақибларини танқид қилиб, улар “мамлакатни қўлга киритмаслигини” маълум қилди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28