“Бу табрик эмас”. Швейцария Президенти сайловдаги ғалабасидан кейин Путинга хат ёзди
World
−
22 April 2024 14962 1 minute
Швейцария Президенти Виола Амхерд Россия раҳбари Владимир Путинга сайловдаги навбатдаги ғалабасидан сўнг мактуб йўллади. Бу ҳақда “Blick” нашри мамлакат Мудофаа вазирлиги вакили Лоренц Фришкнехтга таяниб хабар берди.
“Бу мактуб табрик эмас”, дейди Лоренц Фришкнехт нашрга.
Унинг сўзларига кўра, мактубда Россия Президентининг янги ваколат муддатини ҳисобга олган ҳолда бир нечта мавзулар кўриб чиқилади.
Шунингдек, хатда 22 март куни “Крокус Сити Ҳолл”да содир этилган теракт қурбонлари ҳамда Россия ҳудудларида сув тошқини оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдирилган.
Лоренц Фришкнехт Амхерднинг мактубини “қийин пайтларда мулоқотга чақириқ” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда президентлик сайловлари 15-17 март кунлари бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра, Владимир Путин 87,28 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September