“Бу раҳбарият қарори”. Симеоне Альвареснинг ҳолатига изоҳ берди 

Sport

image

“Атлетико Мадрид” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг иккинчи турида “Вильярреал” билан дурангдан (2:2) сўнг ҳужумчи Хулиан Альварес билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди. 

Учрашувдан сўнг 26 ёшли аргентиналик футболчи жамоадошлари билан бирга мухлислар олдига бормади ва дарҳол ерости йўлаги орқали кийиниш хонасига йўл олганди.

“Клуб менга уни трибуналар ва мухлислардан узоқроқ тутиш ҳақида қарор қабул қилинганини айтди. Клуб уни мухлислардан ажратиб, кийиниш хонасига бориши учун узоқроқ олиб кетишга қарор қилди”,  дейди Симеоне.

Мураббий Альвареснинг руҳий ҳолати ҳақидаги саволларга батафсил жавоб беришдан бош тортди. Шу билан бирга, у жамоани бирдамликни сақлашга чақирди.

“Мен Хулиан ҳақидаги барча саволларга жавоб бермайман. Менимча, буни етарлича аниқ айтдим: биз бирга бўлишимиз керак. Биз бирга бўлганимизда, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Бизга ҳужумчилар керак. Бизда улар бор ва биз уларга ғамхўрлик қилишимиз керак”,  дея қўшимча қилди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хулиан Альварес бу мавсумда жамоа сафида илк ўйинида мухлислар томонидан танқидларга учрагани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic