Божхона божлари бўйича муддатсиз имтиёзлар 2029 йилгача амал қилади
Local
−
17:12 350 1 minute
Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан ягона божхона тўлови божхона қийматининг 20 фоизи, бироқ ҳар килограмм учун камида 2 доллар этиб белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 27 августдаги “Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-174-сонли Фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан ягона божхона тўлови товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз миқдорида, бироқ ҳар бир килограмм учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Шунингдек, амалда божхона божидан озод қилиш ва ноль ставкани қўллаш бўйича берилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолинади.
Божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати эса 2029 йил 1 январгача этиб белгиланади.
Бунда Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг ташқи савдодаги тариф чораларини ЖСТ талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати 2028 йил 1 январгача сақлаб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгилангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All