Бош вазир 2 кун тиббий муолажа олади
World
−
09:27 1265 1 minute
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тиббий текширув ва муолажалардан ўтмоқда, у икки кун давомида шифокорлар назоратида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Тунку Нашрул Абайдаҳ маълум қилди.
“Анвар тиббий экспертлар жамоаси белгилаган текширувлар ва муолажалардан ўтмоқда”, деган матбуот котиби.
Шунингдек, у Бош вазирнинг ҳолати ёки ўтказилаётган муолажалар тафсилотларини очиқламаган.
Анварнинг матбуот котиби у тез орада одатий вазифаларига қайтиши учун унинг соғлиги мустаҳкам бўлишини тилаб, жамоатчиликдан дуо қилишни сўраган.
Маълумот учун, Анвар Иброҳим 10 август куни 79 ёшга тўлди. У 2022 йилдан буён Малайзия ҳукуматига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Бош вазир аввал ҳам елка ва бел соҳасидаги оғриқлар билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирган. 2018 йилда у елка ва бел оғриғи сабаб шифохонага ётқизилган. Ўтган йил ноябрь ойида эса бел оғриғи туфайли Паханг штатига режалаштирилган сафари бекор қилинган.
Шу йил январь ойида Анвар мунтазам тиббий кўрикдан ўтган ва шифохона маълумотига кўра, унинг соғлиғи қониқарли деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг простата саратони танасининг бошқа қисмларига, жумладан суякларига ҳам тарқалгани хабар қилинганди.
Live
All