Боғча болаларига яна илон билан томоша кўрсатилди (видео)
Crime
−
20 January 2025 6154 1 minute
Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобралари билан томоша кўрсатилган. Қолаверса, боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаган.
“Ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, бунинг натижасида вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Қўшработ туманида жойлашган мактабгача таълим муассасасида асли Иштихон туманидан бўлган фуқаролар бўғма илон билан цирк томошаси намойиш этганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28