Блаттер Инфантинони диктатор деб атади

Sport

−

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA)нинг собиқ президенти Зепп Блаттер ўз вориси Жанни Инфантинони диктатор деб атади ва уни ташкилот низомини бузишда айблади. Бу ҳақда Блаттер “Der Spiegel” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“У диктатор. FIFA’даги одамлар менга ҳеч ким у билан лифтда бирга юриши мумкин эмаслигини айтишди. У дахлсиз”, дейди Блаттер. 

Блаттер, шунингдек, FIFA кейинчалик воз кечган Жаҳон чемпионатининг айрим тижорат ҳуқуқларини сотиш режасини танқид қилди.

“Инфантино энди ҳеч қандай чегарани билмайди. У буларнинг ҳеч бирини тушунмайди, воқеликдан узилиб қолган. Менимча, Инфантинони руҳий касалликлар шифохонасига юбориш керак”,  дея қўшимча қилди Блаттер.

Блаттер 1998 йилдан 2015 йилгача FIFA президенти лавозимида ишлаган. 2016 йил февраль ойида эса унинг ўрнини Жанни Инфантино эгаллаган.

Амалдаги президент 2027 йил 18 март куни Работда бўлиб ўтадиган FIFA конгрессида қайта сайланиш ниятида. Блаттер, шунингдек, номзодлар қаторида Жаҳон енгил атлетикаси президенти Себастьян Коуни ҳам тилга олди. Британиялик спорт раҳбари аввалроқ FIFA’нинг ахлоқ қўмитасига раислик қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends