Бишкекда ТДТнинг 11-саммити бошланди
World
−
06 November 2024 4415 1 minute
Бугун, 6 ноябрь куни Бишкекда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 11-йиғилиши бошланди.
Тадбирга Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров раислик қилмоқда.
Жапаров “Ынтымак Ордо”га киришдан олдин ТДТга аъзо давлатларнинг ҳар бир етакчиси – Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев, шунингдек, кузатувчи давлат – Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қутлади.
Қўл бериб кўришиш ва қўшма суратга тушиш маросими якунида давлат раҳбарлари Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 11-йиғилишини ўтказиш учун мажлислар залига йўл олди.