Беллингем кетма-кет иккинчи бор Англиянинг “Йил футболчиси” деб топилди

Sport

−

image

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем расман Англиянинг “Йил футболчиси” деб топилди. 23 ёшли футболчи ушбу мукофотни кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Жуд Беллингем ортда қолган мавсумда Англия терма жамоаси сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, у 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бир қатор рекордларни қайд этди.

Унинг 7 та голининг барчаси Жаҳон чемпионатида киритилган бўлиб, бу Англия эркаклар терма жамоаси футболчиси учун йирик халқаро турнирлардаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади. Бу “Уч шерлар”нинг 1966 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан кейинги энг яхши натижаси бўлди.

Маълумот учун, Беллингем 2023 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган. 23 ёшли футболчи жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 160 миллион евро деб баҳоламоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends