Белграддаги кўчага Тошкент номи берилди

Local

photo_2026-09-08_19-00-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Белград кўчаларидан бирига Тошкент номини бериш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, етакчилар мазкур қарор бугун стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали муносабатларининг жадал ривожланиб бораётганининг ифодаси эканини таъкидлаган.

Тошкент кўчаси халқлар ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Белград шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни имзолагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Белград шаҳридаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends