“Бек барака” бозори ҳам 3 кунга ёпилди

Local

image

Бугун, 10 январдан “Бек барака” савдо комплексининг иш фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган ушбу бозор ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 3 кун муддатга ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, “Абу Сахий” савдо маркази ҳам тадбиркорлар ва харидорлар учун ўз иш фаолиятини 3 кун муддатга тўхтатгани хабар қилинганди.

Шунингдек, Тошкентда жойлашган “Чилонзор буюм савдо комплекси” ҳудудидаги савдо растаси том қисмидаги соябонлар қалин қор сабабли қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends