“Абу Сахий” бозори 3 кунга ёпилди
Жамият
−
10 Январь 2023
8895“Абу Сахий” савдо маркази тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатмоқда. Бу ҳақда “Абу Сахий” савдо маркази Матбуот хизмати раҳбари Бунёд Ҳамидов “QALAMPIR.UZ”га хабар берди.
“Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли жорий йилнинг 11–13 январь кунлари “Абу Сахий” савдо маркази тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатади”, дейди Ҳамидов.
Унинг аниқлик киритишича, “Абу Сахий” савдо маркази таркибига бозор ҳудудидаги барча савдо мажмуалари, гипермаркет ва халқ орасида “Чинни бозори” деб юритилувчи ҳудудлар ҳам киради.
LiveБарчаси