Қалин қор сабабли Тошкентдаги бозорда савдо расталари томи қулаб тушди (видео)

Жамият

image

Тошкентдаги “Чилонзор буюм савдо комплекси” ҳудудидаги савдо растаси том қисмидаги соябонлари қалин қор сабабли қулаб тушди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 10 январь куни ушбу бозор ҳудудидаги 3, 4-айвонлар ён томони ва 5,6-айвонлар орқа томонида йўлакларда ўрнатилган соябонлар (навес) қор қалин ёғганлиги сабабли оғирликни кўтара олмай эгилиб тушган.

Шундан сўнг, ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилинган. Шунингдек, ушбу савдо дўконлари бозор маъмурияти билан ҳамкорликда вақтинча ёпилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги “Абу Сахий” савдо маркази тадбиркорлар ва харидорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатётгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг