“Барселона”нинг қишки трансфер бюджети маълум бўлди
Sport
−
11:49 415 1 minute
“Барселона” қишки трансфер ойнасида таркибини кучайтириш учун 60 миллион евро сарфлаш мумкин. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
Нашр хабарига кўра, молиявий фейр-плей қоидалари каталонияликларга январь ойида тахминан 60 миллион евро сарфлаш имконини беради. Бироқ клуб ушбу маблағни янги футболчилар харидига йўналтиришга шошилмаяпти.
Ла Лига қоидаларига кўра, “Барселона” мазкур маблағни 2027-2028 йилги мавсум учун иш ҳақи лимитини оширишга ҳам йўналтириши мумкин. Бунда маблағнинг 75 фоизи, яъни тахминан 45 миллион евро кейинги мавсум лимитига қўшилади.
Шунингдек, бош мураббий Ҳанси Флик ёзги трансфер ойнасида чап оёқли марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашни истаган, аммо бу мақсади амалга ошмаган. Шу сабабли спорт директори Деко январь ойида мазкур позицияни кучайтириш масаласини яна кўриб чиқиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, “Барселона” Ла Лигада тўрт турдан сўнг 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Live
All