“Барселона” қишда “Арсенал” ҳимоячисини трансфер қилмоқчи – ОАВ

Sport

−

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Арсенал” клуби ҳимоячиси Пьеро Инкапье билан январь ойидаги трансфер бўйича дастлабки алоқаларни ўрнатди. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчи каталонияликларнинг марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш борасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. У спорт директори Декунинг трансфер рўйхатида юқори ўринда турибди.

Инкапье жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида тўртта учрашувда майдонга тушиб, ўртача 11 дақиқадан ҳаракат қилган. Унинг марказий ҳимояда ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай олиши “Барселона” учун муҳим омил ҳисобланади.

Каталонияликлар бош мураббийи Ханси Флик эквадорлик футболчининг ўйинини юқори баҳолайди. Деку ҳам, Флик ҳам Инкапье ҳақида ижобий фикр билдирган.

Маълумотларга кўра, Деку футболчининг вакиллари билан дастлабки мулоқот ўтказиб, унинг “Барселона”га ўтишга тайёрлигини ўрганган ва январь ойидаги эҳтимолий келишувни муҳокама қилган.

Бироқ “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Инкапьени асосий таркибнинг доимий футболчиси сифатида кўрмаётгани айтилмоқда. Шунга қарамай, у январь ойида жамоа футболчилари билан хайрлашишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов вариантини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends