Банкоматдан пул “ухлатмоқчи” бўлган йигит қўлга тушди

Crime

image

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 12 феврал куни соат тахминан 00:30 ларда фуқаро Б.Ю. Олмалиқ шаҳар “Ойдин” маҳалласида жойлашган “Халқ банки”га тегишли банкоматни ўткир тиғли жисм билан бузиб, ичидаги пулларини олишга уринган. У шу вақтда далилий ашёлар билан ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан айбланувчи Б.Ю.га нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends