Банкоматдан пул “ухлатмоқчи” бўлган йигит қўлга тушди
3-саҳифа
−
19 Февраль 2023
11085Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 12 феврал куни соат тахминан 00:30 ларда фуқаро Б.Ю. Олмалиқ шаҳар “Ойдин” маҳалласида жойлашган “Халқ банки”га тегишли банкоматни ўткир тиғли жисм билан бузиб, ичидаги пулларини олишга уринган. У шу вақтда далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан айбланувчи Б.Ю.га нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023