БАА инвесторлари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди
Local
−
16 October 374 1 minute
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал-Рамаҳий ва “AMEA Power” раиси Ҳусайн Ал Новайс иштирок этган.

Мулоқот чоғида Aмирликлар билан стратегик шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоизга ўсган. Йирик инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Суҳбат якунида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилмалар, тармоқлар ва саноат кооперацияси, туризм ва хизмат кўрсатиш каби йўналишлардаги лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда кенгайтиришга келишиб олинган.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October