Азар ва Анчелотти ўртасидан “оламушук ўтди”
Sport
−
15 February 2023 3778 1 minute
Мадриднинг “Реал” клуби аъзоси Эден Азар ва жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ўртасидаги алоқалар ёмонлашди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Эден “Реал Мадрид” устози футболчига берган ваъдаларини бажармагани учун тушкун ҳолатда. Азар Анчелотти томонидан эътиборсиз қолаётганини ҳис қилган ва у ҳозирда клубда умуман ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ.
Декабрь ойи охирида Анчелотти Азар мавсумнинг иккинчи қисмида тез-тез майдонга тушадиган футболчилардан бири бўлишини айтганди. Ўшандан бери бельгиялик футболчи икки марта кичик жароҳат олди ва Испания кубоги доирасида 3-дивизион вакили “Касерено”га қарши ўйинда атиги 68 дақиқа ўйнади. 2023 йилги қолган ўйинларда Азар майдонга тушмади. У охирги марта 11 сентябр куни Ла Лигада баҳсида майдонга тушганди.
“Реал Мадрид” мураббийлар штаби эса Азар билан боғлиқ ҳолатни эътиборсиз қолдирмоқда.
Ҳозирги вақтда “Transfermarkt” портали бельгиялик футболчининг трансфер нархини салкам 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September