Автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
World
−
09:35 306 2 minutes
Кеча, 14 ноябрь куни Колумбиянинг жануби-ғарбий қисмида автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда камида 6 киши ҳалок бўлиб, яна 11 киши жароҳатланди. Ҳайдовчи рулда бир неча сонияга ухлаб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 14 ноябрь куни мамлакатнинг Уила департаментидаги Гарсон–Нейва автомобиль йўлида содир бўлган. Богота томон ҳаракатланаётган автобус Какета департаментидаги Сан-Висенте аҳоли пунктидан йўлга чиққан.
Полиция ҳисоботига кўра, ҳайдовчи рулда бир неча сонияга ухлаб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳолат автобуснинг ағдарилишига сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Айни пайтда ҳодисанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки бола ҳам бор, расмийлар эса ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлаш ва қурбонларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда қутқарувчилар жабрланганларга ёрдам бераётгани, автобус ёнида эса одамлар йиғлаётганини кўриш мумкин.
Полициянинг йўл ҳаракати ва транспорт бўлими раҳбари полковник Эдвин Корреа ҳайдовчилар сафарга чиқишдан олдин етарлича дам олиши кераклигини билдирган.
Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг шахси ошкор этилмаган. Ярадорлар яқин атрофдаги Нейва шаҳридаги касалхоналарга ётқизилган. Автобус йўлдан олиб ташланганидан сўнг автомобиллар ҳаракати тикланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Соннам шаҳрида йўловчи автобуси светофорда тўхтаб турган 32 та транспорт воситасига урилган эди. Эрталабки тирбандлик вақтида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 48 киши жароҳатланган, улардан олти нафарининг аҳволи оғир.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November