Австралияда парранда гриппи сабаб илк оммавий қирилиш юз берди

World

image

Австралиянинг Жанубий Австралия штатида H5 – парранда гриппи маҳаллий денгиз қушлари орасида биринчи марта оммавий қирилишга сабаб бўлди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Жули Коллинз маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Австралия миллий илмий агентлиги лаборатория таҳлиллари Кейп Жаффа шаҳри яқинида топилган касалланган ва нобуд бўлган қушларда H5 вирусини тасдиқлаган.

"Бу H5 вируси сабабли юз берган илк оммавий қирилиш ҳолати бўлиб, жуда жиддий хавотир уйғотмоқда", деган Коллинз Канберрада журналистлар билан суҳбатда.

Вазир австралияликлар ёввойи табиатда вируснинг янада кенг тарқалиши ва зарарланган қушлар сони ортишини кутишлари кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Австралияда H5 – парранда гриппи илк бор жорий йил июнь ойида аниқланган бўлиб, шу вақтга қадар мамлакатда вирус билан боғлиқ 74 та ҳолат қайд этилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends