Асаубаева Ўзбекистондаги нуфузли турнирда иштирок этади
Sport
−
12:50 835 1 minute
Қозоғистоннинг энг кучли шахматчиларидан бири Бибисора Асаубаева 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мамлакат аёллар терма жамоасига бошчилик қилади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) хабар берди.
FIDE эълон қилган таркибга кўра, аёллар ўртасида жаҳон рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Асаубаева Қозоғистоннинг асосий умиди сифатида Самарқанддаги мусобақада иштирок этади.
У билан бирга терма жамоа сафидан жаҳон қизлар рейтингида 2-ўринда бораётган Алуа Нурман, 4-ўрин соҳиби Меруерт Камалиденова, шунингдек Элназ Калиахмет ва Зарина Нурғалиева ҳам жой олган.
Маълумот учун, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. FIDE иштирокчилар рейтингига кўра, Қозоғистон аёллар терма жамоаси мусобақанинг тўртинчи рақамли жамоаси сифатида баҳоланмоқда.

Live
All