“Арсенал” яна уч футболчи сотиб олмоқчи
Sport
−
12:04 606 1 minute
Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансфер ойнасининг қолган қисмида яна уч нафар футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, “канонирлар” марказий ҳимоячи, чап қанот ҳимоячиси ва, бюджет имкон берса, ҳужумчи харид қилишни режалаштирмоқда.
Айни вақтда “Арсенал”дан кетиши мумкин бўлган футболчилар орасида Рейсс Нелсон ҳам бор. Унга “Вест Хэм” қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар футболчини яна ижарага беришдан кўра, уни тўлиқ трансфер асосида сотишни афзал кўрмоқда.
Сотувга қўйилиши мумкин бўлган яна икки футболчи – бразилиялик ҳужумчилар Габриэл Жезус ва Габриэл Мартинелли.
Италиянинг “Наполи” клуби эса Жезусни таркибига қўшиб олишга қизиқмоқда, “Галатасарой” эса Мартинелли бўйича “Арсенал”га мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсни ўз сафига қўшиб олганди.
Live
All