“Арсенал” Бразилия терма жамоаси футболчисини сотиб олди
Спорт
−
08 август 948 1 дақиқа
“Арсенал” Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 ёшли футболчи янги жамоаси билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Келишувда уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
BBC маълумотига кўра, Гимараэснинг “Ньюкасл”дан трансфери “Арсенал”га 75 миллион фунт стерлингга (тахминан 87,5 миллион евро) тушган.
Гимараэс 2022 йилдан буён “Ньюкасл” шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва жамоа сардори ҳисобланган.
Маълумот учун, Бруно Гимараэс Бразилия миллий терма жамоа сафида 48 та ўйин ўтказиб, учта гол урган. Шунингдек, у Бразилия олимпия терма жамоаси билан Токио Олимпиадаси ғолиби бўлган.