“Арсенал”нинг собиқ футболчиси тармоқларда янги клуб қидирмоқда
Sport
−
16:34 635 2 minutes
Англиялик ярим ҳимоячи, “Арсенал”нинг собиқ футболчиси Ови Эжария ижтимоий тармоқлар орқали янги клуб қидирмоқда. Бу ҳақда футболчи ўзининг Х тармоғида ёзиб қолдирди.
Жорий йилнинг 1 июль куни “Овьедо” билан шартномаси якунига етгач, эркин агентга айланган Эжария ижтимоий тармоқда қуйидаги хабарни қолдирди:
“Ҳозирда эркин агентман ва фаолиятимни давом эттириш учун мос вариант қидиряпман”.
28 ёшли футболчи ўзининг аввалги клуби, майдондаги позициялари, асосан марказий ва чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаши ҳақида маълумот берган.
“Агар сизда бирор таклиф бўлса ёки ярим ҳимоячи ёки чап қанот футболчисига муҳтож клубни билсангиз, илтимос, менга шахсий хабар орқали мурожаат қилинг”, деб ёзди Эжария.
Эжария “Арсенал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилга қадар лондонликлар академиясида шуғулланган ва кейин “Ливерпуль” академиясига ўтган. Ярим ҳимоячи Премьер-лигадаги дебютини 2016-2017 йилги мавсумда “Ливерпуль” сафида “Уотфорд”га қарши учрашувда ўтказган. У жамоа таркибида жами икки марта майдонга тушган. Эжария, шунингдек, “Сандерленд”, “Рейнжерс” ва “Ридинг” клубларида ҳам тўп сурган.
Маълумот учун, футболчи 2025-2026 йилги мавсумни “Овьедо”да ўтказди. У Ла Лигада атиги саккизта учрашувда майдонга тушди.
Live
All