Ар-Риёддаги ҳужумдан кейин Ўзбекистондан Жидда ва Мадинага парвозлар тўхтатилдими?
Local
−
12:13 1906 1 minute
Uzbekistan Airways Саудия Арабистонидаги аэропортга қилинган ҳужумга қарамай, Тошкентдан Жидда ва Мадинага амалга оширилаётган авиақатновлар тасдиқланган жадвал асосида бажарилаётганини маълум қилди.
“2026 йил 11 октябрь ҳолатига кўра, Тошкент – Жидда – Тошкент ва Тошкент – Мадина – Тошкент йўналишлари бўйича қатновлар тасдиқланган ҳаракат жадвали асосида амалга оширилмоқда”, дейилади авиакомпания хабарида.
Авиакомпания маълумотига кўра, минтақадаги вазият доимий кузатиб борилмоқда ва ҳар бир парвоздан олдин мавжуд маълумотлар асосида хавф-хатарлар баҳоланмоқда. Шунингдек, парвозларни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилишда йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфсизлиги устувор ҳисобланиши қайд этилган.
Бундан ташқари, Uzbekistan Airways парвозлар жадвалида ўзгаришлар юз берса, бу ҳақда расмий каналлари орқали зудлик билан хабар берилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 октябрь куни Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужум оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, яна 309 киши яраланган. Бу Саудия Арабистонида сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт ичида энг кўп қурбон берилган ҳужум бўлган.
Live
All