Андижондаги портлаш қурбони чет эл фуқароси бўлиб чиқди
Crime
−
14 February 2022 13766 1 minute
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги хусусий клиникада юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган шахс Қирғизистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда қўшни давлат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
ТИВ хабарига кўра, марҳум 1966 йилда туғилган Р.Н. бўлган. Қирғизистон Республикаси фуқаросининг жасади яқин қариндошлари томонидан Қирғизистонга етказилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббий марказида портлаш юз берганди. ФВВ портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани, 11 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Бош прокуратура ахборотига кўра, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August