Андижондаги портлаш бўйича жиноят иши очилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги шифохонада содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Шаҳрихон туманидаги хусусий диагностика ва даволаш масканида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар киши вафот этган, 11 нафар киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 февраль куни соат 11:30 да Андижон  вилояти Шаҳрихон тумани “Қорақўрпа” МФЙ Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли “Зитерия” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида портлаш бўлди.

Ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг