Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди (видео)

Crime

image

Бугун, 2 февраль куни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа Андижон шаҳрининг Иқбол маҳалласидаги 39-кўпқаватли уйнинг 61-ҳонадонда содир бўлган. Соат 18:13 да ҳонадонда газ ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келгани тўғрисида Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

“Воқеа жойига 3 та Ёнғин қутқарув экипажлари соат 18:18 да етиб бориб, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, ёнғин соат 18:27 да батамом ўчирилган”, дейилади ФВБ хабарида. 

Билдирилишича, ФВВ раҳбарияти томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бозор ёниб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends