Андижонда зилзила содир бўлди
Local
−
09:09 3272 1 minute
Бугун, 9 август куни Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 08:33 да юз берган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 276 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила магнитудаси 3 га тенг бўлган, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил қилган.
Зилзила координаталари: 40,57 даража шимолий кенглик; 72,37 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Марҳамат туманида 2-3 балл, 8 км.
- Булоқбоши туманида 2-3 балл, 10 км.
- Асака туманида 2 балл, 17 км.
- Хўжаобод туманида 2 балл, 22 км.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида зилзила содир бўлган эди.
Live
All