Тошкентда зилзила содир бўлди

Жамият

−

image

Бугун, 31 июль куни Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 16:13 да юз берган. Магнитудаси 2,8, чуқурлиги 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 11 км шимолий-ғарбда жойлашган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани. Координаталари: 41,32 даража шимолий кенглик, 69,11 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  1. Учтепа туманида 3 балл, 6 км;
  2. Шайхонтохур туманида 2-3 балл, 8 км;
  3. Чилонзор туманида 2-3 балл, 9 км;
  4. Олмазор туманида 2 балл, 10 км;
  5. Зангиота туманида 2 балл, 11 км;
  6. Тошкент шаҳрида 2 балл, 11 км;
  7. Яккасарой туманида 2 балл, 13 км;
  8. Сергели туманида 2 балл, 15 км;
  9. Миробод туманида 2 балл, 15 км;
  10. Юнусобод туманида 2 балл, 15 км.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 июнь куни Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида зилзила содир бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг