Андижонда тиркама пиёданинг ўлимига сабаб бўлди
Local
−
10 July 2019 5110 1 minute
Кеча, 9 июль куни Андижон вилоятида юк машинасининг тиркамаси узилиб кетиб, бир кишининг ҳалокатига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 17:30 да Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани “Қум” маҳалласида содир бўлган. 24 ёшли К.М. бошқарувидаги МАN русумли юк машинаси тиркамасининг ўнг олд ғилдираги ёрилган. Шу вақтда тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г.Х.ни уриб юборган.
Натижада Г.Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllStarship kosmik kemasi ilk bor orbitaga yo'l oldi
28 September