Андижонда овқатланиш шохобчаси ёниб кетди (видео)
Crime
−
17:08 957 1 minute
Бугун, 25 август куни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 14:42 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида (бозор ҳудудида бўлмаган) ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:48 да етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 14:58 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида овқатланиш шохобчасининг шифт, том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 500 кв. метр майдони сақлаб қолинган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти, Янги Наманган туманидаги бозорда ёнғин содир бўлган эди.
Live
All