Андижонда китоб ўқиган оналарнинг коммунал тўловлари тўлаб берилади (видео)
Local
−
29 January 2025 4274 1 minute
Андижон вилоятининг Андижон туманида ҳоким Бобуржон Йўлдошевнинг ташаббуси билан 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида “Маърифатли она” китобхонлик танлови ўтказилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
"Ҳар бир маҳалладан камида 50 та оила қатнашади. Умумий оилаларнинг 10 фоизини қамраб олиб, китобхонлик танловини ташкил қилайлик. Бунда ёш авлоднинг дунёқараши ўзгаради. Фарзанд ота-онасининг қўлида китоб кўрса, албатта ўзиям китоб ўқийди", дейди туман ҳокими.
Танловда уч нафар 1-ўрин эгаларига 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади. Учта 2-ўринга 4 ойлик коммунал тўловларга ваучер; учта 3-ўринга 2 ойлик коммунал тўловларга ваучер берилади.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August