Андижонда қизларни алдаб, фоҳишалик учун Туркияга олиб кетаётганлар ушланди

Crime

image

Андижон вилоятида 2 нафар аёл хорижда юқори маошли иш ваъдаси билан 2 қизни алдаб, Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун олиб кетишга урингани фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1998 ва 1995 йилларда туғилган 2 нафар аёл 2002 ва 1994 йилларда туғилган 2 нафар қизни алдов йўли билан ўзларига жалб қилгани аниқланган.

Улар қизларни йўл ҳақи ва бошқа моддий харажатларни ишлаб бериш шарти билан Туркияга олиб бориб, фоҳишалик билан шуғуллантиришни режалаштирган.

Қайд этилишича, фуқаролар Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга чиқиб кетишни режалаштирган. Бироқ тезкор тадбир натижасида улар Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳудудида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида СПА салон кўринишида фаолият юритган ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этган гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends