Андижонда “электросет” ходими пора билан ушланди
Crime
−
19 June 2025 5817 1 minute
Андижон вилоятининг Асака туманида фуқароларнинг 18 млн сўм қарздорлигини ўчириб беришни ваъда қилган электр тармоқлари муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Асака тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Асака тумани бўлими муҳандиси Т.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.А. ва онаси К.А.нинг хонадонларидаги жами 18 млн сўм қарздорликларини электрон базасидан ўчириб, янги электр ҳисоблагичлар ўрнатиб бериши эвазига Ш.А.дан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг “Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах шаҳар филиали ходимаси ишга киритиб қўйиш учун минг АҚШ доллар олган вақтида қўлга тушганди.
Live
All