Андижонда 55 ёшли эркак ўз рафиқасини пичоқлаб, ўлдирди

Local

image

Кеча, 18 июль куни Андижон вилоятида 55 ёшли эркак ўз рафиқасини пичоқлаб, мудҳиш қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кеч соат 19:30ларда вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи 55 ёшли А.С. маст ҳолда уйида рафиқаси 47 ёшли М.С.га пичоқ билан жароҳат етказган. 

Воқеа натижасида М.С. касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. ушланган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Rate Count

75

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends