Андижонда 3 та машина тўқнашди
Crime
−
21 May 2023 8998 1 minute
Андижонда 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Бугун, 21 май куни соат 06:00 ларда Қўрғонтепа тумани “Қўтқар” маҳалласи ҳудудида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Яъни, “Жигули 0111”, Spark хамда Niva автомашиналари ҳайдовчилари тезлик меёрларига ва оралиқ масофани сақлаш қоидаларига амал қилмасдан бошқарувни йўқотиб, тўқнашув содир этган.
Ушбу ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган, тан жарохати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November