“Андижон” халқаро турнирдаги юришини давом эттиради
Sport
−
22 October 2025 4627 1 minute
Бугун, 22 октябрь куни “Андижон” жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирининг 3-турида “Ал-Ҳалдия”га қарши баҳс олиб боради.
Мазкур мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган водийликлар ўз майдони – “Бобур Арена”да Баҳрайн жамоасини қабул қилади.
Ҳозиргача Максим Шацких шогирдлари мусобақа доирасидаги 2 та беллашувда ҳам дурангга имзо чеккан. Жамоа 2 очко билан 3-поғонада бормоқда. Кейинги босқичга эса биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган жамоалар йўл олади.
Маълумот учун, “Андижон” – “Ал-Ҳалдия” беллашуви Тошкент вақти билан соат 18:45'да старт олади.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August