Алишер Қодиров парламент депутатлигига сайланди

Local

image

“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров кеча, 5 январь кунги такрорий овоз бериш натижаларига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.

Алишер Қодиров номзоди Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан кўрсатилганди. У такрорий овоз беришда 1717 нафар сайловчи Қодировни қўллаб-қувватлаган.

Ушбу округга 4 та туман – Пахтакор, Шароф Рашидов, Зафаробод ва Зарбдор туманлари киради.

Унга рақиблик қилган Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Гулзода Зуҳуровани эса 99 нафар сайловчи қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров 22 декабрь кунги сайловларда етарлича овоз тўплай олмаган (31 фоиз) ва шу сабабли,  такрорий овоз бериш жараёни натижаларини кутишига тўғри келган эди.


Rate Count

177

Rating

3

Rate this article

Share with your friends