АҚШдаги техник носозликлар ортида бошқа давлатлар турибдими? Рубио жавоб берди
World
−
12:11 143 2 minutes
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио мамлакатда сўнгги кунларда кузатилган йирик техник носозликлар ортида киберҳужумлар ёки бошқа давлатларнинг аралашуви йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, юз берган ҳодисалар бир-бирига боғлиқ эмас ва ҳар бирининг алоҳида сабаби бор. Бу ҳақда у журналистларга берган интервьюсида сўз очди.
“Биз ҳозиргача билган барча маълумотлар бу ҳодисалар ўзаро боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда. Уларнинг ҳар бирининг ўз сабаби ёки изоҳи бор. Бунга кибержиноятчилар, душманона ҳаракатлар ёки бошқа давлатнинг алоқаси йўқ”, деган Рубио.
Давлат котиби АҚШ мувофиқлаштирилган ҳужумга учрамаётганини ҳам билдирган. Бундан аввал АҚШ Миллий разведка директори Жей Клейтон ҳам мамлакатдаги техник носозликлар киберҳужумлар ёки бошқа давлат ҳаракатлари билан боғлиқ эмаслигини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, дастурий таъминотни кенг кўламда янгилаш вақтида айрим заифликлар аниқланган. Уларни бартараф этиш жараёни ҳам кузатилган носозликларнинг бир қисмига сабаб бўлган.
Клейтон АҚШда ишлатилаётган кўплаб компьютер тизимлари эскиргани ва заиф ҳолатда эканини айтиб, мамлакат рақамли инфратузилмасини янгилаш зарурлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда сўнгги кунларда бир нечта йирик техник носозликлар кузатилганди. Жумладан, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Microsoft компаниясининг хизматларида техник хатолик сабаб узилишлар юз берган. “Downdetector” портали маълумотларига кўра, носозликлар 74 та мамлакат ва ҳудудга таъсир қилган.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни эса АҚШ бўйлаб аэропортлар 4,5 соат давомида ёпилган. Транспорт вазири Шон Даффининг тушунтиришича, бунга режали техник хизмат кўрсатиш вақтида эски электр симларини алмаштиришга уриниш сабаб бўлган.
Шунингдек, жорий йилнинг 16 ноябрь куни мамлакатдаги йирик банклар фаолиятида узилишлар кузатилган. Кеча, 17 ноябрь куни эса Apple хизматларидан фойдаланувчилар компаниянинг ички тизимларини муваффақиятсиз янгилаш оқибатида муаммоларга дуч келган.
Live
All