АҚШда мутахассислар Трампнинг сайловдан кейинги манипуляцияларидан хавотирда

World

−

image

Сайлов мутахассислари АҚШда жорий йил ноябрь ойидаги Конгресс сайловларидан кейин овозларни санаш учун кетадиган вақт – бир неча соат ва кунлар сиёсий босим ҳамда асоссиз даъволар тарқатилиши учун ҳимоясиз даврга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

АҚШда оралиқ сайловларга олти ҳафтадан кам вақт қолган бир пайтда Конгресс устидан назорат масаласи долзарб бўлиб турибди. Собиқ федерал ҳукумат амалдорлари ва сайлов жараёни бўйича мутахассислар сайловдан кейинги “санаш ойнаси”ни айниқса ҳимоясиз давр сифатида баҳоламоқда.

Уларнинг хавотирига кўра, Президент Дональд Трамп маъмурияти ва унинг тарафдорлари сайлов натижалари ўзларига маъқул бўлмаган тақдирда, овозлар саналаётган вақтда асоссиз айбловларни кучайтириши ва натижаларга шубҳа уйғотишга уриниши мумкин.

Трамп маъмурияти почта орқали овоз беришга кенг кўламли чекловлар жорий этишга ҳаракат қилган эди. Бироқ АҚШ Олий суди жорий ийл сентябрь ойида маъмурият қўллаб-қувватлаган Миссури штатининг Конгресс сайлов округлари харитасини оралиқ сайловларда қўллашни тўхтатган.

Нашрнинг ёзишича, айрим штатларда Трампга содиқ сиёсий кучлар сайлов натижаларини санаш жараёнидаги муҳим вақтдан фойдаланиб, тасдиқланмаган даъволарни оммалаштириши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор.

Сайлов мутахассислари эса овозларни санаш жараёнидаги оддий кечикишлар ёки техник муаммолар нотўғри талқин қилиниб, сайлов натижаларига нисбатан шубҳаларни кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Маълумот учун, АҚШда 2026 йилги оралиқ сайловлар 2026 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Вакиллар палатаси ва Сенатдаги ўринлар учун сайловлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан давом этаётган уруш АҚШ оралиқ сайловларидан кейин тугашини айтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends