АҚШ яна Маҳмуд Аббосга виза бермади
World
−
21:45 686 2 minutes
АҚШ Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосга БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка ташриф буюриш имконини берувчи визани беришни кетма-кет иккинчи марта рад этди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнот эълон қилди.
“Давлат департаменти Конгрессга Фаластин озодлик ташкилоти (ФОТ) ва Фаластин миллий маъмурияти 1989 йилги ФОТ мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги қонун ҳамда 2002 йилги Яқин Шарқда тинчлик мажбуриятлари тўғрисидаги қонунда белгиланган мажбуриятларини навбатдаги марта бажармаганини маълум қилди.
Мажбуриятларнинг бажарилмагани халқаро ташкилотларда Хавфсизлик Кенгашининг 242 ва 338-сонли резолюцияларини қўллаб-қувватлаш бўйича илгари қабул қилинган мажбуриятларга зид келувчи ҳаракатларни ташаббус қилиш ва қўллаб-қувватлашни, Исроил-Фаластин низосини, жумладан, Халқаро жиноят суди ва БМТнинг Халқаро суди орқали байналмилаллаштириш (халқаро даражага олиб чиқиш) бўйича ҳаракатларни, бир томонлама тан олишга эришиш орқали музокараларни айланиб ўтишга уринишларни, шунингдек, террорчиларга нафақалар тўлашни давом эттириш ҳамда оммавий баёнотлар ва мактаб дарсликларида террорчилик ҳаракатлари ва террорчиларни улуғлашни ўз ичига олади”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, шу муносабат билан Америка Қўшма Штатлари Фаластин озодлик ташкилоти аъзолари ва Фаластин маъмурияти мансабдор шахсларига виза беришни тақиқловчи санкцияларни кенгайтиради.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда ҳам Фаластин маъмурияти Президенти Маҳмуд Аббос виза берилмагани сабабли Бош Ассамблеяда шахсан иштирок эта олмаган ва йиғилганлар олдида онлайн режимда маъруза қилган эди.
Live
All