АҚШ киберхавфсизлик учун Марказий Осиёга 5 млн доллар ажратди

World

−

image

Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларининг рақамли сектори ва киберхавфсизлигини ривожлантириш учун 5 миллион доллар йўналтирди. Бу ҳақда бугун, 29 сентябрь куни Остонада ўтаётган “супер интеллект” бўйича С5+1 конференциясида маълум бўлди.

Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ вакиллари йиғилган. Учрашувнинг асосий мавзулари – сунъий интеллект, рақамли инфратузилма, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва кибертаҳдидлардан ҳимояланишдан иборат.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Марк Кэмерон Вашингтон CRDF Global орқали минтақа мамлакатларига 5 миллион доллар ажратганини маълум қилган.

Маблағлар рақамли технологияларни ривожлантириш ва киберҳимояга йўналтирилади. Хусусан, гап мутахассисларни тайёрлаш, кибержиноятларга муносабат билдиришни яхшилаш, муҳим инфратузилма ва молия секторини ҳимоя қилиш, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги миллий сиёсатни ривожлантириш ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Президенти Дональд Трамп бундан буён АҚШда сунъий интеллект (СИ) “супер интеллект” деб аталишини маълум қилганди ва бошқа мамлакатларни ҳам уларнинг таърифига эргашишга чақирган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends