АҚШ ҳужуми натижасида Ироқдаги дронлар базаси йўқ қилинди — NYT
World
−
28 June 2021 7931 1 minute
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатларининг Ҳарбий-ҳаво кучлари кеча, 27 июнь куни Ироқ ва Сурия чегарасидаги эронпараст қуролли гуруҳларга қарши ҳаво ҳужумларини бошлагани ҳақида хабар бергандик. Зарбалар Суриянинг иккита ва Ироқнинг бир жойидаги қурол-яроғ жиҳозлари ва омборхоналарига қаратилганди.
АҚШ ҳаво кучлари ҳужуми натижасида Эронни қўллаб-қувватловчи жангариларга тегишли Ироқдаги учувчисиз учар қурилмалар базаси йўқ қилинган. Бу ҳақда “The New York Times” Жо Байден маъмуриятидаги манбаларига асосланиб хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги ойларда Ироқдаги эронпараст қуролли гуруҳлар, эҳтимол Теҳрон томонидан бошқариладиган учувчисиз самолётлардан фаол фойдаланишни бошлаган. Улар Ироқдаги америкалик ҳарбий инструкторларга, шунингдек, Марказий разведка бошқармаси ходимларига қарши ҳужумларда ишлатилган.
Ҳужумдан мақсад жангариларни бундай имкониятдан маҳрум қилиш бўлган, аммо Вашингтон маъмуриятининг номаълум вакилларининг айтишича, Оқ уй бундай эронпараст тузилмаларни узоқ вақт тўхтата олмаслигини тушунади.
Нашрнинг таъкидлашича, Суриядаги иккита нишон асосан омбор сифатида ишлатилган. Оқ уй учала участкада ҳам одам кам бўлганини тахмин қилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August