АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Ўрта ер денгизига кирди

World

image

USS Eisenhower атом авиаташувчиси бошчилигидаги AҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг зарба бериш гуруҳи Гибралтар бўғози орқали Ўрта ер денгизига кирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, авиаташувчига USS San Jacinto ва USS Vella Gulf ракета крейсерлари, шунингдек, Truxtun, USS James Williams ва USS Stout эсминецлари ҳамроҳлик қилади ва улар Шарқий Ўрта ер денгизига киради.

Агентлик маълумотларига кўра, авиаташувчи бортида 48 та F/A-18E Super Hornet қирувчи-бомбардимончи самолёти мавжуд.

28 февраль куни Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазият кескинлашиши оқибатида “Калибр” ракеталари бўлган иккита рус фригери, “Aдмирал Макаров” ва “Aдмирал Григорович”, шунингдек, "Орск" катта кемаси Қора денгиз бўғозлари орқали Сурияга йўл олган эди.


Rate Count

265

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic