Агар халқ хоҳласа, Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади - Пашинян
World
−
12 June 2024 4802 1 minute
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат фақат халқ хоҳласагина истеъфога чиқишини айтди. Бу ҳақда у парламент паркидаги мухолифат митинги чоғида ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Агар Арманистон Республикаси халқи ҳукумат ўзгаришини хоҳласа, бу ўзгариш албатта амалга ошишини ўн марталаб айтганман”, дейди Бош вазир.
Пашинян, шунингдек, парламент биноси яқинида кўп сонли полиция кучлари ва махсус техниканинг тўпланганини “қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг нормал ишлашини таъминлаш” зарурати билан изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон пойтахти Ереванда 30 май куни “Тавуш Ватан номи билан” ҳаракатининг норозилик митинги бўлиб ўтганди. Бунинг оқибатида намойишчилар тўпланган Республика майдонида кескин вазият юзага келганди.
Live
All