Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси расман “Толибон”га топширилди
World
−
28 February 2023 6652 1 minute
Афғонистоннинг Эрон пойтахти Теҳрондаги элчихонаси расман “Толибон” вакилларига топширилди. Бу ҳақда “TOLOnews” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон” вакиллари элчихонада 27 февраль куни ишлай бошлаган. Афғонистоннинг аввалги расмийлари томонидан тайинланган дипломатик миссия аъзолари элчихонани тарк этган.
“Толибон” етти нафар ходимни Теҳрондаги элчихонада ишлаш учун юборган. Уларга Фазл-Муҳаммад Ҳаққоний бошчилик қилади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон элчихонаси ходимларининг ўзгаришига Эрон расмийларининг алоқаси йўқлигини маълум қилган. Шунингдек, вазирлик элчихонанинг кўчирилиши Афғонистоннинг ички муаммоси эканини айтган.
“TOLOnews” агентлиги Афғонистон ТИВ вакилига таяниб, Афғонистоннинг Истанбулдаги консуллиги ҳам “Толибон” назоратига ўтганини хабар қилди. Миссияга Гульмат-Хон Задран бошчилик қилади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November