Афғонистонга миллионлаб қочқинлар ёпирилиб кирмоқда
World
−
05:47 807 3 minutes
Сўнгги уч йил ичида Афғонистонга 6 миллиондан ортиқ қочқин ва мигрант қайтиб келди. Уларнинг оммавий равишда қайтиши шусиз ҳам уй-жой, инфратузилма ва асосий хизматлар танқислиги сезилаётган мамлакат шаҳарлари ҳамда аҳоли пунктларига жиддий юк бўлмоқда. Бу ҳақда “Khaama Press” хабар берди.
БМТ маълумотларига кўра, қайтганларнинг энг катта қисми Ҳирот, Фараҳ, Қундуз, Қандаҳор ва Бамиён вилоятларида тўпланган. Маҳаллий инфратузилма ўз имкониятлари чегарасида ишламоқда, кўплаб аҳолиси эса сув, тиббий ёрдам ва бошқа зарур хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган ҳудудларга жойлашишга мажбур бўлмоқда.
БМТ ўзининг июль ойидаги “Durable Solutions Programming in Afghanistan” ҳисоботида қайтган фуқароларни уй-жой ва иш ўринлари билан таъминлаш асосий вазифалардан бири бўлиб қолаётганини таъкидлайди. Шу билан бирга, ташкилот муваффақиятли реинтеграция учун қочқинлар учун алоҳида ажратилган аҳоли пунктларини қуриш эмас, балки мавжуд аҳоли пунктларини ривожлантириш зарур деб ҳисоблайди.
Ушбу соҳадаги асосий лойиҳалардан бири Ҳирот ва Фараҳ вилоятларида Халқаро миграция ташкилоти, БМТ тараққиёт дастури ҳамда БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган WAHDAT лойиҳаси бўлган.
Дастур 2027 йилнинг декабригача мўлжалланган бўлиб, тахминан 650 минг кишини камраб олиши керак. Унинг доирасида энг эҳтиёжманд оилалар учун 880 та уйни таъмирлаш, шунингдек, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш – йўллар, дренаж тизимлари ва сув таъминоти объектларини қуриш ҳамда қайта тиклаш режалаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар тахминан 490 минг кишининг яшаш шароитларини яхшилаш имконини бериши кутилмоқда.
Яна бир лойиҳа – PAIDAAR Қундуз ва Бағлон вилоятларида амалга оширилмоқда. У 800 та оила учун уй-жойларни таъмирлаш, маҳаллий қўмиталар тузиш ва аҳолини иқлимга чидамли қурилиш усулларига ўргатишни назарда тутади.
Дастурларда аёлларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун қўллаб-қувватлаш чоралари, жумладан, иқтисодий ташаббусларни ривожлантириш, хавфсиз майдонларни яратиш ҳамда уй хўжалиги ва ҳунармандчилик фаолиятини юритиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ташкилотнинг қайд этишича, муаммони ҳал қилиш учун фақат инсонпарварлик ёрдамининг ўзи етарли эмас. Қайтган миллионлаб афғонларни барқарор реинтеграция қилиш учун уй-жой, шаҳар инфратузилмаси, иш ўринларини яратиш ва маҳаллий ҳокимият органлари имкониятларини мустаҳкамлашга узоқ муддатли инвестициялар зарур.
Шу билан бирга, Афғонистондаги гуманитар вазият дунёдаги энг мураккабларидан бири бўлиб қолмоқда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 23 миллионга яқин киши – мамлакат аҳолисининг деярли ярми инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. Қочқинларнинг давом этаётган қайтиши фонида халқаро ташкилотлар Афғонистонни ва уларни қабул қилаётган жамоаларни қўллаб-қувватлашни оширишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ИШИД-Х (ИШИДнинг Хуросон бўлинмаси)га қарши операциялар ўтказиши ва бошқа жангари гуруҳларни жиловлашга уринишига қарамай, Афғонистондаги террорчилик таҳдидини бартараф эта олмагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August